top of page
photo_2022-03-14_17-40-52.jpg

 БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Менинг исмим Манзура, қандолатчилик соҳасида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаман.

Фаолиятимни йўналиши қандолатчиликнинг барча турлари бўйича ихтисослашган бўлиб, мазкур йўналишда ўз услубимни яратишга, шунингдек бир неча муваффақиятли шогирдлар етиштиришга ҳам эришдик.

 

Ҳозирги кунга келиб қандолатчилик фаолиятимизни Оилавий корхона кўринишида юритиб келмоқдамиз.

 

Қандолатчилик йўналишидаги билим ва малака, ҳамда тажрибаларимга таянган ҳолда тортларнинг 10 дан ортиқ турлари ва шунингдек, пироженое, кап-кэйк (cup-cake) ва бошқа ширинликларни мижозларимизга таклиф қилиб келмоқдамиз.

 

Турли хил байрамлар, туғилган кун ҳамда туй ва тантана маросимлари, шунингдек маълум бир йўналиш ва мавзуга оид (тематик) табдирларлар учун қандолат маҳсулотлари, мастика ва bento-тортларни саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин.

bottom of page